Главная » On-line консультация

On-line консультация

01:00
28.01.2014
Temur
19 yoshda
Ответ:
Агар кўзойнак орқали нисбатан яхши кўраётган бўлса, кўзига сунъий гавхар қўйиш керак. Амблиопияни бу ёшда даволаш жуда мушкул, айрим ҳолатда эса бунинг сира иложиси йўқ.
21:08
25.01.2014
Temur
salom. ukam yoshligida katarakta bo'lgan, shifokorlar uning ko'z gavxarini olib tashlagan edi. xozirda unda amblopiya rivojlangan. buni davolash mumkinmi? bu qancha vaqt oladi?
Ответ:
Укангизни ёши нечада?
15:10
23.01.2014
ильхом
Ассалому алайкум Азамат ака!Мени кизим 20 ёшда куриш кобилияти паст линза такади (-18 ;-16) ман сизда ласик операцияси килдирмокчи эдим лекин 1чап кузини тур пардаси йиртилган экан уни тиккандан кейин ласик операцмяси учун куп кутиладими ёки бир вактда килса буладими натижаси кандай булади жавобингиз учун олдиндан рахмат!
Ответ:
Афсуски, -18, -16 даражали миопия ЛАСИК операциясига қарши кўрсатма хисобланади, яъни операция қилиб бўлмайди.
23:21
22.01.2014
Akmal
Assalomu aleykum hurmatli shifokorlar. Men 21 yoshdaman. Tibbiyot oliygohida o'qiyman. Menda -1,75d miopiya bor. Iltimos aytinglarchi, men ko'zimni lasik operatsiyasini qildirsam boladimi? keyin operatsiyadan keyin ko'p kitob o'qisam bo'ladimi.
Ответ:
Албатта бўлади, операциядан кейин чекловлар йўқ.
11:13
22.01.2014
Назокат
Ассалому алайкум! Кизим 1,5 ёшда тугилганидан бери одамга караб талпинмиди. текширтирсак аторофия дейишди. 2 марта хар 3 ойдан ретинамалин уколини олдик натижа бумаяпти маслахат беринг?
Ответ:
Мактаб ёшигача бўлган болаларни даволамаймиз.
18:10
19.01.2014
Gulmira
Assalomu alaykum. Öng közim -4, chap közim -4.5. Tug'ish mumkinmi menga? Javob uchun oldindan rahmat.
Ответ:
Туғиш, албатта мумкин. Фақат туғишдан олдин кўзингизни тўрпарда ҳолатини яхшилаб текшириш керак (қайси йўл билан туғишни аниқлаш учун).
22:37
18.01.2014
ziyodillo
salom azamataka meni 1yil oldin operatsiya qilgan edingiz lekin zrenyam yana tushibdi men xozir istanbuldaman bu yerdagi doctorlar assegmat qaytalanibdi deyishyapti qaytalanishi mmni???
Ответ:
Жуда камдан-кам ҳолларда. Яхшиси вақтингиз бўлганда ўзимизга келиб текширилиб кетинг.
05:14
18.01.2014
жамилахон
ассалому алайкум духтир бизнинг тунгич углимиз 30 сентябр 1997йилда тугилганн андижон шахар куз касалликлари шифохонасида 2009йилда OD-2.5миопия высокой степени,сложный миопический астигматизм OS-0.75миопия средней степени ташхиси б/н даволанишни бошлаган 2009-2010йилларда иккала кузини склеропластика килинди, йилда 2 марта етиб даволанади кузи атрофига укол килади электрофарез куяди 2 йилдан бери OD-6.0 OS--2.5далнозоркость даволаган врачи хозир кузни холати яхши агар куз усмаса 18ешдан кейин лазерный операция килинади деддаволаниш жараени тугрими бу касалликнинг кандай салбий асоратлари бор узим хамшираман углимни кузидан жудаям хавотирдаман углимни кузини саклаб колиш у/н нима килишим зарур жавоб у/н олдиндан рахмат
Ответ:
Салом.
Хавотир олманг. Даволаниш - тўғри йўлда. Бу касалликнинг ҳеч қандай ёмон асорати йўқ. Салбий оқибатлари хам йўқ. Вақти келиб ҳоҳласанглар лазер жарроҳлик усули билан коррекция қилиш мукин. Хозирча эса кўзойнак тақиб юраверсин.
21:53
17.01.2014
Имант
ЗДРАСТВУЙТЕ,ЕСТЬ ЛИ ВОЗМОЖНОСТЬ РАСЧИТАТЬСЯ В ВАШЕЙ КЛИНИКЕ ЗА ЛАЗЕРНУЮ КОРЕКЦИЮ ЗРЕНИЯ ПРИ ПОМОЩИ СУММОВОЙ ПЛАСТИКОВОЙ КАРТЫ ОПЛАТИВ ОПЕРАЦИЮ?
Ответ:
Добрый день. Мы принимаем пластиковые карты узкарт и узкарт онлайн, данными карточками вы можете оплатить операции.
10:53
16.01.2014
Турсунова Назира
Ассалому алейкум Азазмат ака Биз Бухородан .Азамат ака 2006 йил онамни кузларининг тур пардасини операция килган эдингиз лекин хозирги пайтга келиб унг кузларига хар хил шапалакдай нарсалар куринаяпди дейдилар .Бухородаги куз докторига курсатдик ,доктор айтдики катаракталари хам пишипди ва кайерда тур пардани оперция килган булсангиз уша докторга курсатинг деди ,шу учун сизга мурожат килиб билмокчи эдик.Кайси пайт яхширок катаракта учун шунга караб борайлик.
Ответ:
Келаверинглар, хозир айни вақти.
Имя *
E-mail *
Ваш отзыв *


Внимание! Отправленное сообщение появится только после проверки администратором сайта!